Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:22

Обама Венесуэла халқини қўллаб-қувватлади


АҚШ президенти Барак Обама Уго Чавес ўлими муносабати билан Венесуэла халқига қўллаб-қувватлади.

Обама ўз баёнотида Вашингтон Венесуэла ҳукумати билан конструктив муносабатларни ривожлантириш тарафдори эканини қайд этди.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ҳам Чавес ўлими муносабати билан Венесуэла халқига таъзия изҳор этди.

Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркин Уго Чавесни буюк сиёсатчи сифатида тилга олди.

Венесуэла Президенти Уго Чавес 58 ёшида оғир хасталикдан сўнг сешанба куни ҳаётдан кўз юмди.
XS
SM
MD
LG