Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:25

Михаил Горбачёв президент Путинни “ўз халқидан қўрқмасликка” чақирди


Михаил Горбачёв.
Михаил Горбачёв.
Собиқ Совет Иттифоқининг собиқ президенти Михаил Горбачёв Россияда яқинда қабул қилинган қонунларни “фуқаролар ҳуқуқларига қарши ҳужум”, дея қоралади.

Би-Би-Сига берган интервьюсида Горбачёв президент Владимир Путин Кремлга қайтганидан бери Россияда қабул қилинган қонунлардан “хайратга тушганини” таъкидлади.

Пайшанба куни эълон қилинган интервьюда Горбачёв Путинни “ўз халқидан қўрқмасликка” чақирди. Собиқ президент шунингдек, Путин атрофидагилар орасида “ўғри ва порахўрлар кўп”, дея таъкидлади.

“Агар вазият ўзгармаса”, дея қўшимча қилди Горбачёв, “Россия Арктика океанидаги муз каби номаълум томон оқишда тавом этади”.

Январ ойида Ҳюман Райтс уотч ташкилоти Путинни “Россиянинг пост-совет тарихида энг даҳшатли сиёсий репрессиялар”ни бошлаганликда айблади.
XS
SM
MD
LG