Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:23

Тошкентда икки ҳуқуқ фаоли ҳибсга олинди


Бугун Тошкентда мардикорлар ҳимоясига отланган инсон ҳуқуқлари фаоллари Нуриддин Жуманиёзов ҳамда Абдулла Тожибой ўғли ҳибсга олинганлар.

Ҳозир улар Учтапа тумани ички ишлар бўлимида ушлаб турилгани айтилмоқда. Ҳуқуқ фаолларининг нима сабабдан ҳибсга олинганликлари номаълум.

Абдулла Тожибоев ўғли ва бошқа бир қанча фаоллар илгари ҳам ҳисбга олинган ва шу куни қўйиб юборилган.

Ўтган йил сентябр ойида улар Ўзбекистон Маъмурий кодексининг 202 моддаси бўйича айбдор деб топилиб, ҳар бири энг кам иш ҳақининг 100 баравар миқдорида, яъни 7 миллион 235 минг 500 сўм жаримага тортилгандилар.
XS
SM
MD
LG