Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:19

Қозоғистон яна бир қочқинни Ўзбекистонга топширди


38 ёшли ўзбекистонлик қочқин Ҳайрулло Турсунов 13 март куни “Эйр-Астана” ширкатига тегишли учоқда Олма ота шаҳридан Тошкентга жўнатилган.

2009 йили Хайрулло Турсунов ўзи ва оиласи билан Қозоғистонга келиб БМТнинг Қочқинлар билан ишлаш агентлигидан қочқинлик мақомини сўраган эди.

Қашқадарёнинг Қарши шаҳридан бўлган Турсунов ўтган йилнинг апрел ойида Ақтўба орқали Россияга чиқиб кетаётганда ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Кейинчалик полиция унга нисбатан Ўзбекистон томонидан экстрадиция қилиш борасида сўрови борлигини аниқлаган.

Турсунов шу вақтгача Ақтўбе шаҳридаги вақтинчалик тергов изоляторида сақланиб келинаётганди.
XS
SM
MD
LG