Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:57

Афғонистон расмийлари Ўзбекистон билан чегарада отишма бўлганини тан олди


Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги афғон-ўзбек чегарасида содир бўлган қуролли тўқнашув натижасида уч чегарачи ҳалок бўлганини билдирди.


- Ўт Амударё ўртасида жойлашган оролдаги ўрмонга ўтишга уринган етти нафар афғон чегарасига қарата очилган. Натижада Калдар уезди чегара полициясининг уч ходими ўлдирилган, тўрт нафар чегарачи эса қочиб қутулишга муваффақ бўлган, - дея келтиради Пажвак ахборот агентлиги Афғонистон чегара полицияси қўмондони, генерал Муҳаммад Жон Мамўзай сўзларидан.

Ўтган шанба Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўришлаш қўмитаси 14 март куни 10 нафар чегара бузувчи ўзбек чегарачисининг қуролини тортиб олишга урингани ҳақида маълумот тарқатганди.

Ўзбек чегарачиларига кўра, ўзбек-афғон чегарасидаги Пайғамбар Оролни айланиб юрган чегара наряди афғонистонлик 30 дан зиёд фуқарога дуч келганлар. Айтилишича, даставвал афғонистонликлар ўзбек чегарачиларининг ҳудудни тарк этиш талабини эътиборсиз қолдирганлар, кейин эса ўзбекистонлик ҳарбийлар қуролини тортиб олишга ҳаракат қилганлар.

Огоҳлантирувчи ўқ отувлардан кейин чегара наряди қўшни давлат фуқароларига қарши ўт очишга мажбур бўлган. Қуролли тўқнашув натижасида тўрт нафар афғонистонлик жароҳатланган, пировардида улардан уч нафари касалхонада жон берган.

“Салом Ватандор” радиосининг хабар қилишича, нохуш ҳодиса содир бўлган Қалдар уезди оқсоқоли Ҳожи Шарафуддин ўзбекистонлик ҳарбийлар хатти-ҳаракатини қоралаган ва афғонистонлик полициячилар Ўзбекистон чегарасини бузмаганини иддао қилган.

Ўзбек чегарачилари маълумотига кўра, 2013 йил бошидан бери афғонистонликлар 22 марта ўзбек-афғон чегарасини бузганлар.

Ўзбек-афғон чегараси 137 километрга узанган. Афғонистонликлар ҳалок бўлган Пайғамбар Орол эса Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳридан 20 километрча шимолий-ғарбда жойлашган. Орол ҳудуди 30 квадрат километрни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG