Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:39

Ўзбекистон ва ЕИ мулозимлари сув муаммосини муҳокама қилди


Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари бўйича махсус вакили Патрисия Флор етакчилигидаги делегация Тошкентда Ўзбекистон ва ЕИ муносабатлари, шу жумладан минтақада баҳсларга сабаб бўлётган гидроэнергетик иншоотлар қурилиши масаласини муҳокама қилди.

"Новый Век" газетасига таяниб берилаётган хабарларга кўра, Тошкентда борган Патрисия Флор етакчилигидаги ЕИ делегацияси ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозимлари ўртасида ўзаро ва Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясини амалга оширишга оид масалалар муҳокама қилинган.

Шунингдек, бу музокараларда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги сув муаммолари ҳам муҳокама қилингани айтилмоқда.

Ҳозир сув заҳираларидан фойдаланиш масаласи бу минтақа ҳукуматлари ўртасида зиддиятга сабаб бўлиб қолаётган муҳим масаладир.

Бу минтақани сув таъминловчи икки йирик дарё - Амударё ва Сирдарёга қуйиладиган сув заҳирларининг асосий қисми Қирғизистон ҳамда Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида жойлашган.

Бу икки республика ана шу заҳиралардан фойдаланган ҳолда ўз энергетик муаммоларини гидро электр станциялар қуриш ёрдамида ҳал қилиш ва айни пайтда энергия сотиб, фойда кўришни режаламоқда.

Аммо, оқимнинг қуйи қисмида жойлашган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ҳукуматлари юқорида турган давлатлар режасига қарши чиқмоқда.

ЕИ мулозимининг Тошкентга сафари муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган маълумотларга кўра, 2012 йилда Ўзбекистон ва ЕИ давлатлари ўртасидаги умумий савдо алмашинуви ҳажми 2 миллиард 300 миллион АҚш долларига етган.

Ўзбекистонда ЕИ давлатлари сармояси билан ишлаётган корхоналар сони 875 тага етган.

Бу корхоналар автомобилсозлик, фармацевтика, нефтгаз, кимё, текстил ва бошқа муҳим соҳаларда ишламоқда.
XS
SM
MD
LG