Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:57

Ўзбекистонга 1 миллиард сўмлик болалар ўйинчоғи олиб кирилиши тўхтатиб қолинди


Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2012 йил давомида ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мамлакат божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 150 та қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаганлар.

Бунинг натижасида қиймати салкам 1 миллиард сўмлик 900 минг донадан ортиқ болалар ўйиннчоқларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилган.

Ўзбекистонда болалар ўйинчоқларига бир йиллик талаб ўртача ҳисобда 25 миллион донани ташкил қилади.

Мазкур эҳтиёжнинг бир қисми эса хориждан импорт қилинаётган болалар ўйинчоқлари ҳисобига қондирилмоқда.

Болалар ўйинчоқлари ва ўйинлар Ўзбекистонда мажбурий равишда сертификатлаштириладиган маҳсулотлар рўйхатига киритилган.

Давлат чегарасидан ўтказилаётган ҳар қайси турдаги болалар ўйинчоғи белгиланган талабга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжат — мувофиқлик сертификатига эга бўлиши шарт.
XS
SM
MD
LG