Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:26

Франция полицияси ХВЖ раҳбари уйини тинтув қилди


Франция полицияси Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагарднинг Париждаги квартирасини тинтув қилди.

Легард хоним Франция Молия вазири бўлиб ишлаган кезларда ўз ваколатини суистеъмол қилганликда гумонланмоқда.

Жумладан, Кристин Легард франциялик ишбилармон, Николя Саркозининг дўсти Бернар Тапига давлат ҳисобидан 285 миллион евро миқдоридаги компенсация маблағи тўланишига аралашгани иддао қилинган.

Бу маблағ Бернар Тапининг Adidas ва Франция банки ўртасидаги молиявий можарони ҳал этиш мақсадида тўланган эди.

Унинг хонадони мазкур иш бўйича олиб борилаётган тергов доирасида бугун тинтув қилинди.

Кристин Легард 2011 йилда Халқаро валюта жамғармаси раҳбари лавозимини эгаллаган эди. Жамғарманинг аввалги раҳбари Доминик Стросс-Кан жинсий зўрлашга уриниш айбловлари билан ҳибсга олиниши ортидан вазифасидан истеъфо берган эди.

XS
SM
MD
LG