Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:07

Қибрис банки раҳбари истеъфо берди


Қибрисда Bank of Cyprus президенти Андреас Артемис истеъфо берди. Айни пайтда Қибрисдаги банклар пайшанбага қадар очилмайди.

Қибрис Марказий банки барча банкларга ҳар қандай пул муомалаларини тўхтатиб туришни буюрган.

Душанба куни Қибрис ҳукумати ва халқаро кредиторлар мамлакатни молиявий инқироздан қутқариш режаси бўйича келишиб олган эди.

Келишувга кўра, Қибрисга 10 миллиард еврога тенг қутқарув пакети тақдим қилиниши кўзда тутилган.

Халқаро кредиторлар 10 миллиард евролик қутқарув пакетини тақдим қилиш учун Қибрис ҳукуматининг ўзи 5,8 миллиард евро миқдорида пул топишини шарт қилиб қўйган эди.

Душанба кунги келишувга кўра, Қибрис Банки ва Лаики банкларида 100 минг евродан кўпроқ пули бор омонатчилардан 25 фоизгача бўлган бир марталик солиқ ундириб олинади.
XS
SM
MD
LG