Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:41

Сосо Павлиашвилига қарши Гурзияда жиноий иш қўзғотилди


Россияда яшаб, ижод қиладиган қўшиқчи Сосо Павлиашвилига қарши Грузияда жиноий иш қўзғотилган.

Грузиянинг "Канал-9" телевидениясининг хабар беришича, Павлиашвили таниқли тадбиркор Автондил Адуашвилини ўлдиришга буйруқ берганликда гумонланмоқда.
Адуашвили қўшиқчи Павлиашвилининг дўсти бўлган. У 2012 йил ноябр ойида ўз автомобилида отиб ўлдирилган холда топилган эди.

Мазкур жиноятда гумонланиб олти киши, жумладан қўшиқчининг куёви қўлга олинган.

Уларнинг адвокати қотиллик ортида Павлиашвилининг тургани ҳақидаги иддаоларни асоссиз деб айтди.
XS
SM
MD
LG