Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:31

Венесуэлада икки номзод президентлик кампаниясини бошлаб юборди


Венесуэлада президент Уго Чавес ўлимидан бир ой ўтиб президентликка номзодлар сайловолди кампаниясини бошлаб юборди.

Президентлик вазифасини вақтинча бажараётган Николас Мадуро ва мухолифатчи номзод Энрике Каприлеслар сайловолди кампаниясининг илк кунида ўн минглаб одам олдида чиқиш қилди.

Мадуро ўз маърузасида Чавес бошлаган ижтимоий ислоҳотларни давом эттиришга ваъда берди.

Энрике Каприлес эса Венесуэлада чуқур илдиз отган коррупция муаммосига эътибор қаратди ва ўз тарафдорларини 10 апрел куни бўладиган сайловга келиб овоз беришга чақирди.

Икки йилдан бери саратон касаллиги билан курашиб келган Венесуэла Президенти Уго Чавес 5 март куни 58 ёшида вафот этган эди.
XS
SM
MD
LG