Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:42

Rio Tinto Наманганда мис қидиради


Rio Tinto Британия-Австралия қўшма корхонаси Наманган вилоятида мис конларини аниқлаш учун геология-қидирув ишларини бошлайди.

Лойиҳани Rio Tinto ширкатининг шўъба корхонаси “GAVA EXPLORATION” амалга оширади.

12uz.com ахборот портали хабарига кўра, Ўзбекистон президенти 2012 йил ноябрида Наманган вилоятининг Гава майдонида мис ва бошқа фойдали металлар конларини аниқлаш бўйича геология-қидирув ишлари олиб боришга доир ҳужжатни имзолаган.

Ўтган йил декабр ойида Rio Tinto ширкати Наманган вилоятида геология-қидирув ишлари олиб бориш учун 5 йиллик лицензияни қўлга киритган.
XS
SM
MD
LG