Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:08

АҚШ Давлат котиби Токиода Шимолий Корея таҳдидини муҳокама қилди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) ва Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кишида.
АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) ва Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кишида.
Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кишида Япония ва АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймайди, деди.

Кишида буни АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан 14 апрел куни Токиода бўлиб ўтган сўзлашувдан кейин уюштирилган матбуот анжуманида айтди.

Жон Керри Қўшма Штатлар Японияни ҳимоя қилишга “маҳкам бел боғлагани”ни таъкидлади.

Осиё давлатларига сафари доирасида Японияга ташриф буюрган АҚШ Давлат Котиби Япония раҳбарлари билан Шимолий Корея ўз ядровий дастурини амалга оширишига йўл қўймаслик масаласини муҳокама қилди.

Феврал ойида Шимолий Корея учинчи ядровий синовни ўтказганидан кейин БМТ бу мамлакатга нисбатан халқаро санкцияларни кучайтирди.

Пхенян сўнгги бир неча ҳафта давомида АҚШ, Жанубий Корея ва Японияга таҳдид қилиб келмоқда.

Шу боис Япония ракеталарга қарши қўлланиладиган АҚШда ишланган “Patriot” батареяларини Токио атрофига жойлаштирди.
XS
SM
MD
LG