Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:26

Тошкентда судья порахўрликда айбланмоқда


Шу йилнинг 3 апрель куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани суди судьяси, 50 яшар Марина Кан Миллий Хавфсизлик Хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олинди.



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг тергов бошқармаси томонидан олиб борилаётган жиноят иши доирасида судья Кан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми а-, б- бандлари билан айбланмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг шахси сир қолишини истаган ходимасига кўра, судья Кан суднинг канцелярия бўлими мудири А. Ахмедовнинг кўрсатмаси асосида ҳибсга олинган. Канцелария бўлими мудири суриштирув даврида судьяга 1500 АҚШ доллари миқдорида пора олишда воситачилик қилгани борасида кўрсатма берган.

Маҳаллий адвокатлардан бирининг таъкидича, Марина Кан судьялик лавозимида 7 йилдан бери ишлаб келган.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси судьянинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ ҳодиса юзасидан баёнот тарқатиб, уни адолатсизликда айблади.

Судья ва унинг жиноий шериги ҳозирда Тошкентдаги 1-сонли тергов изоляторида сақланмоқда. Айбланувчиларга қўйилган эпизодлар тасдиқланса, улар 7 йилдан 12 йилга қадар муддатларга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG