Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:04

Парвез Мушарраф маҳкама қаршисида ҳозир бўлди


Покистон собиқ президенти Первез Мушарраф бугун Исломобод маҳкамаси олдида ҳозир бўлди.

Мушаррафга 2007 йилда бир қанча ҳакамни ишдан олиши, хусусан Олий ҳакам Муҳаммад Ифтихор Чаудрини лавозимидан четлатиши билан боғлиқ айбловлар қўйилмоқда.

1999-2007 йилларда Покистон президенти бўлган Мушарраф 18 апрел куни уй қамоғига олинганди. У ўзига қарши чиқарилган ҳукм сиёсий асосга эга эканини айтмоқда.

Собиқ президент ўн йиллик қувғин ортидан ўтган ой Покистонга қайтган ва май ойига мўлжалланган сайловларда Покистон мусулмон лигаси номли партияга бошчилик қилишини эълон қилганди.

Шу ҳафта бошида у ўз номзодини илгари суриши кутилаётган тўртта сайлов округларидан бири бўлмиш Читрал округи унинг номзодини рад қилди.
XS
SM
MD
LG