Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:07

Массачусетс: Бостон марафони қурбонлари бир дақиқалик сукут билан ёд этилади


Бостон марафони пайтида содир этилган портлаш.
Бостон марафони пайтида содир этилган портлаш.
Бугун АҚШнинг Массачусетс штатида роппа-роса бир ҳафта олдин Бостон марафонида амалга оширилган портлашлар қурбонлари бир дақиқа сукут сақлаш билан хотирланади.

Ўтган душанба куни Бостон марафони финиш чизиғи яқинида иккита портлаш амалга оширилгани оқибатида уч киши нобуд бўлган, 180 дан ортиқ одам жароҳат олган.

Ҳужумни уюштирганликда гумон қилинганлардан бири Тамерлан Царнаев 19 апрел куни полиция билан отишма пайтида ўлдирилган.

Яна бир гумонланувчи Тамерланнинг укаси Жоҳар Царнаев 20 апрел куни Бостон шаҳри ташқарисида ҳибсга олинган.

Қўлга олиш пайтида яраланган 19 ёшли Жоҳар касалхонага ётқизилган.

Томоғи яралангани сабабли Жоҳар ҳозирда гапира олмаяпти.

Айни пайтда прокурорлар унга айблов эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG