Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:39

ЕИ Туркиядан намойишчиларга куч қўллаганларни жазолашни сўрамоқда


Европа Иттифоқининг мартабали расмийси Туркия ҳукуматини Истанбул ва Анкара шаҳарларида намойишчиларга нисбатан ҳаддан зиёд куч қўллаган полициячиларни жазолашга чақирди.

Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича масъули Штефан Фюле Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида Туркиядаги зўравонликлар билан боғлиқ тергов “тез ва шаффоф” ўтказилиши кераклигини таъкидлади.

- Демократик жамиятда тинч намойишлар фикр билдиришнинг қонуний усули ҳисобланади. Уларга нисбатан полициянинг куч қўллаши каби холатларга демократик жамиятларда ўрин бўлмаслиги керак, -деди Фюле.

Ўз навбатида Туркия бош вазири Режап Таййип Эрдўғон Европани иккиюзламачиликда айблади.

- Европанинг истаган мамлакатида кимки давлат қурилиш лойиҳасига қарши бунақа қутирган кўринишда намойиш қилса, унга бундан ҳам баттар шаклда жавоб қилинган бўлар эди, менга ишонаверинг, - деди Эрдўғон.

Европа Иттифоқи Туркияни ўз сафига қабул қилиб олиш учун бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва демократиянинг фундаментал тамоилларига амал қилишни талаб этмоқда.
XS
SM
MD
LG