Линклар

Шошилинч хабар
10 Iyun 2026, Тошкент вақти: 00:57
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Жаҳон чемпионатига йўлланма олиши мумкин.
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Жаҳон чемпионатига йўлланма олиши мумкин.

Ўзбеклар Сеулдаги ўйинда ягона гол соҳиби бўлди

Бугун Сеулда ўтган футбол бўйича Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоаларининг 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинлари доирасидаги учрашуви кореялик футболчилар муваффақияти билан якунланди. Ушбу ғалабага ўзбек ўйинчиси Шораҳматовнинг автоголи ҳисобига эришилди.

15:31 11.6.2013
Бугунги ўйинда Ўзбекистон жамоасининг асосий таркиби:

Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов, Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Шоҳруҳ Гадоев, Сервер Жепаров, Улуғбек Бақоев.
15:25 11.6.2013
15:23 11.6.2013
Жанубий Кореянинг Гванжу шаҳрида жойлашган “Hyundai Samho” компанияси бугунги ўйин боис ўзбекистонлик ишчиларига дам олиш куни эълон қилди.

Бу ҳақда хабар қилган Championat.Uz сайти маълумотига кўра, компания раҳбарияти 11 июн куни ўзбекистонлик 400га яқин ишчисига бир кунлик дам олиш куни бериб, уларни футбол мусобақасига боришлари учун бепул автобус билан ҳам таъминлаган.
15:22 11.6.2013

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG