16:25
11.6.2013
Ўйиннинг 21-дақиқаси. Ҳали ҳисоб очилмади. Икки жамоа ҳам рақиб дарвозасини бир неча бор нишонга олди. Бироқ ҳозирда бирор натижа йўқ.
16:23
11.6.2013
17' Анзуууууууууууууур! Чамаси қирқ метрлардан у ҳисобни очиши мумкин эди. Шунчаки фантастик зарба. Сейв ҳам шунга яраша #uzbekistan
— «Стадион» шу ерда! (@StadionUz) June 11, 2013
16:22
11.6.2013
Мурод Ризаевнинг гапига қараганда стадионга кириш 30-50 доллар бўлган.Демак бизда қиммат экан 100 долларга чиқиб кетади
— Farhod Norbutayev (@Samarqandiy) June 11, 2013
16:21
11.6.2013
Ўйин Сеулнинг World Cup стадионида бўлиб ўтаяпти. Баъзи маълумотларга кўра, стадиондаги мухлислар сони 50 мингдан зиёдни ташкил қилади. Лекин айрим ўриндиқлар бўш эканини кўриш мумкин.