Линклар

Шошилинч хабар
09 Iyun 2026, Тошкент вақти: 11:17
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Жаҳон чемпионатига йўлланма олиши мумкин.
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Жаҳон чемпионатига йўлланма олиши мумкин.

Ўзбеклар Сеулдаги ўйинда ягона гол соҳиби бўлди

Бугун Сеулда ўтган футбол бўйича Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоаларининг 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинлари доирасидаги учрашуви кореялик футболчилар муваффақияти билан якунланди. Ушбу ғалабага ўзбек ўйинчиси Шораҳматовнинг автоголи ҳисобига эришилди.

15:01 11.6.2013
15:02 11.6.2013
Беллашув арафасида Сеулда ўтказилган матбуот конференциясида сўзлаган Ўзбекистон терма жамоаси Бош мураббийси Миржалол Қосимов ўйинда ўз жамоасининг ўйинда ғалаба қозонишга қодир эканини таъкидлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг охиргисини 18 июн куни ўз майдонида Қатар терма жамоаси билан ўтказади.

Ўзбекистон жамоаси 6 июн куни Хитойнинг Хаххот шаҳрида Хитой терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
15:22 11.6.2013
15:23 11.6.2013
Жанубий Кореянинг Гванжу шаҳрида жойлашган “Hyundai Samho” компанияси бугунги ўйин боис ўзбекистонлик ишчиларига дам олиш куни эълон қилди.

Бу ҳақда хабар қилган Championat.Uz сайти маълумотига кўра, компания раҳбарияти 11 июн куни ўзбекистонлик 400га яқин ишчисига бир кунлик дам олиш куни бериб, уларни футбол мусобақасига боришлари учун бепул автобус билан ҳам таъминлаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG