Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:25

Британия ташқи ишлар вазирининг муовини Ўзбекистонга сафар қилмоқда


Британия Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Саида Варси Тошкентда ўзбек расмийлари билан Ўзбекистон-Британия муносабатлари аҳволи ва истиқболларини мухокама этди.

Мулоқот чоғида Британия қўшинларининг 2014 йилда Афғонистондан олиб чиқилиши масаласи марказий мавзу бўлиши айтилганди.

Британия Афғонистондаги ўз ҳарбийлари ва техникасини олиб чиқишда Ўзбекистон орқали ўтадиган темир йўлига кўз тикмоқда.

Ўзбекистонга сафари давомида Варси Хоразм вилоятига ҳам сафар қилди. Хива шаҳрида вилоят расмийлари билан учрашган британ расмийси вилоятда экология ва сайёҳлик масалаларини ҳам муҳокама этган.
XS
SM
MD
LG