Самаранинг Чапаевск полигонидаги портлаш содир бўлди
Россиянинг Самара вилоятида жойлашган Чапаевск полигонидаги портлашлар натижасида юзага келмиш ёнғин давом этмоқда. Маҳаллий мутахассисларга кўра, ёнғин камида икки кун давом этиши мумкин. Сешанба оқшомида қурол-аслаҳа омборида содир бўлган портлашлардан сўнг бу ерда 34 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, улардан 11 нафари касалхонага ётқизилган.