Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:45

Ўзбекистонда провайдерлар учун Интернет арзонлади


Ўзбектелеком ҳиссадорлик ширкати 2013 йил 21 июнидан бошлаб провайдерларга 1 Мбит/с Интернет нархини (ташқи канал) 362,9 АҚШ долларига туширди.

Бу аввалги нархдан 20 АҚШ долларига арзондир. Йил бошидан буён Ўзбекистонда Инернет нархи провайдерлар учун учинчи марта арзонлаши.

Ўтган йилнинг шу даврида 1 Мбит/с канал нархи 500 долларни ташкил этган эди.

Ўзбекистонда провайдерлар учун Интернет нархи арзонлаган эса-да фойдаланувчилар учун Интернетдан фойдаланиш ҳамон қиммат бўлиб қолмоқда.

UzOnline провайдеридан секундига 1024 Кбит тезликдаги бир ойлик Интернет ҳизмати 60 минг сўм, сал кам 30 АҚШ долларини ташкил қилади.

Расмий маълумотларга кўра, ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчилар сони ҳозирда 10 миллиондан ошади.
XS
SM
MD
LG