Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:45

Ўзбекистон таназзулга юз тутиш даражаси бўйича 44-ўринда


Халқаро Тинчлик жамғармаси ва Ташқи сиёсат журнали жаҳон мамлакатлари орасида таназзулга юз тутиш даражасини акс эттирувчи индекс-рўйхатни эълон қилди.

Дунёдаги 178 мамлакатда ижтимоий инқироз ва ички можароларга юз тутиш эҳтимоллари ўрганиб чиқилган рўйҳатда Ўзбекистон 44-ўриндадир.

Яъни Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон таназзулга юз тутиш даражаси бўйича энг юқорида турибди.

Рўйҳат 12та асосий омил, жумладан ижтимоий, сиёсий, иқтисодий аҳвол ва ҳамда мамлакат ҳарбий салоҳияти каби омиллар назарда тутилган холда тузилган.

Бир йил олдинги рўйхатда Ўзбекистон 22-ўринда эди.Ҳисобот муаллифларига кўра, қарийб 30 миллион аҳоли яшайдиган Ўзбекистонда қонун устуворлиги заиф, инсон ҳуқуқлари абгор аҳволда.

Марказий Осиёда таназзулга юз тутиш даражаси бўйича Қирғизистон 48, Тожикистон 51, Туркманистон 81 ва Қозоғистон 109- ўриндадир.

Яъни Минтақадаги таназзулга юз тутиш эхтимоли Қозоғистонда энг кам. Рўйҳатда Афғонистон 7-ўринда.

Дунё бўйича Самали таназзулга юз тутиш даражаси бўйича биринчи ўринда.

Халқаро Тинчлик жамғармаси ва Ташқи сиёсат журнали тадқиқотчиларига кўра, дунёдаги энг барқарор мамлакат Финландиядир.
XS
SM
MD
LG