Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:11

Миср бўхрони: Барадей ҳарбийларни вазиятга аралашишга чақирди


Миср Либерал кучлари етакчиси Муҳаммад ал Барадей мамлакатда қон тўкилиши олдини олиш учун ҳарбийларни вазиятга аралашишга чақирди.

Миср Мудофаа вазирлиги душанба куни ҳукумат ва мухолифат тарафдорлари 48 соат ичида ўзаро муросага эришмаса, ҳарбийлар чора кўради, дея ултиматум қўйган эди.

Миср пойтахти Қоҳирада ҳарбийлар ҳамда мамалкатдаги турлий сиёсий ва диний доиралар вакиллари ўртасида мамлакатда юзага келган бўхронни бартараф этиш бўйича бугун ўтказилган маслаҳатлашувлар ултиматум мухлати тугаши арафасида ўтказилди.

Айни пайтда Миср президенти Муҳаммад Мурсий ўз лавозимидан кетмаслигини ва ўз “конституцион ҳуқуқларини” ҳимоя қилишини айтди.

Сешанба куни миллий телеканал орқали чиқиш қилган Мурсий уни ҳокимиятдан ағдаришга қаратилган намойишлар ортида собиқ президент Ҳусни Муборак тарафдорлари турганини таъкидлади.

Президент мухолиф тарафлар билан ўзаро муросага келиш учун қатор шартларни амалга оширишга, жумладан, ўз маъмуриятида ўзгаришлар ясашга ваъда берди.

Айни дамда президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ва унга қаршилар Миср бўйлаб кўп минг кишилик намойишларни ўтказмоқда. 2 июн кунги намойишларда тарафлар ўртасида рўй берган тўқнашувларда икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG