Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:35

Миср ҳукумати Барадей Бош вазир бўлганини инкор қилди


Миср муваққат приезиденти Адли Мансур шанба куни ал-Барадей билан учрашган.
Миср муваққат приезиденти Адли Мансур шанба куни ал-Барадей билан учрашган.
Миср муваққат ҳукумати Либерал кучлар етакчиси Муҳаммад ал Барадейнинг Бош вазир лавозимига тайинлангани ҳақидаги маълумотни инкор қилди.

Матбуотда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) собиқ раҳбари Барадей Миср Бош вазири лавозимини эгаллагани ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Миср муваққат ҳукумати матбуот котиби Аҳмад Мосалламанийга кўра, шанба куни кечқурин муваққат президент Адли Мансур ал-Барадей билан учрашган, бироқ уни Бош вазирликка тайинлаш борасида ҳеч қандай расмий билдирув бўлмаган.

Айни пайтда Мосалламаний Халқаро Нобел тинчлик мукофот лауреати Барадей Бош вазир лавозимига муносиб номзод эканини ҳам таъкидлади.

Ўтган чоршанба куни Мисрда норозилик намойишлари натижасида яна ҳокимият алмашди ва Конституциявий суд раиси Адли Мансур муваққат президент сифатида қасамёдга келтирилди.
XS
SM
MD
LG