Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:16

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг лаёқатсиз давлат, деб топилди


Foreign Policy нашри Ўзбекистонни “Мамлакатларнинг лаёқатсизлиги индекси-2013” (Failed States Index 2013) йиллик рейтинг бўйича 44- ўринга қўйди.

Америка Тинчлик Фонди (The Fund for Peace) таҳлилчилари ҳамкорлигида тузилган ушбу рейтингга кўра, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг лаёқатсиз, деб топилган.

Ушбу минтақадаги давлатлар орасида Қирғизистон 48-ўрин, Тожикистон 51-ўриндан жой олган. Туркманистон билан Белорусга эса 81-ўрин берилган.

МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон (109-ўрин) ва Россия (80-ўрин) нисбатан барқарор мамлакат сифатида баҳоланган.

Сомали, Конго ва Судан вазият ўта ёмон бўлган давлатлар, Норвегия, Швеция ва Финландия эса вазият энг яхши давлатлар, деб топилган.

2005 йилдан буён эълон қилинаётган ушбу рейтингда давлат идораларининг мамлакат ҳудудий яхлитлиги, демографик, сиёсий ва иқтисодий вазиятни назорат қилиш қобилиятига баҳо берилади.
XS
SM
MD
LG