Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:34

Киркукдаги ҳужумда қирққа яқин одам нобуд бўлди


Ироқ хавфсизлик ходимлари Киркукдаги худкуш ҳужум уюштирилган жойни ўрганмоқда, 2013 йил 13 июл.
Ироқ хавфсизлик ходимлари Киркукдаги худкуш ҳужум уюштирилган жойни ўрганмоқда, 2013 йил 13 июл.
Ироқ расмийлари Киркук шаҳрида уюштирилган ҳудкуш ҳужумда 38 киши нобуд бўлгани камида 25 одам жароҳат олганини билдирди.

Портлаш турли миллатлар яшайдиган Киркукдаги кафелардан бирида жума куни кечқурун содир этилган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Ҳозирга қадар уюштирилган шу каби ҳужумлар учун Ал-Қоидага алоқадор бўлган экстремистик гуруҳлар айбланган.

Киркукдаги ҳужум шаҳар аҳолисининг аксарини ташкил қилган шиалар билан суннийлар ўртасидаги мазҳаблараро зиддият асосида амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.

БМТ маълумотига кўра, фақат июн ойида Ироқдаги мазҳаблараро ҳужумлар оқибатида 760 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG