Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:08

Саудия кексалар, ҳасталар, болалар ва ҳомиладор аёлларни Ҳажга келмасликка чақирди


Саудия Арабистони хавфли коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида кекса ва сурункали касалликка чалинган мусулмонларни Ҳаж зиёратига келмасликка чақирди.

Сентябр ойидан бери Саудия Арабистонида хавфли вирусдан 38 киши нобуд бўлган.

Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги шанба куни Интернетдаги саҳифасида эълон қилган баёнотда иммунитети суст бўлганларга, шунингдек, болалар ва ҳомиладор аёлларга Ҳажга келмасликни тавсия қилган.

Муқаддас Ҳаж ибодати амалларини бажариш учун ҳар йили миллионлаб хорижлик Саудия Арабистонининг Макка шаҳрига боради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ўтган йил кузидан бери дунё бўйича 80 та одамга МЕРС коронавируси юққани қайд этилган. Улардан 45 нафари нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG