Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:56

Самарқанд ва Бухорода “ошкоралик” тажриба қилинмоқда


Бухоро ва Самарқанд вилоятидаги давлат ва бошқарув органларида фуқароларнинг сўров ва талабномаларига тез жавоб бериш борасида икки ойдан буён ҳуқуқий тажриба ўтказилаяпти.


Бу тадбирда иштирок этаëтган бошқарув тизимлари вакиллари фуқароларнинг сўров ҳамда талабномаларига 15 кундан оширмай жавоб беришга ҳаракат қилишмоқда.

Агар айни сўров матбуот ходимлари ва журналистлар тарафидан қилинса, жавоб бериш муддати 7 кундан ошмаслигига алоҳида диққат қилинаяпти.

Самарқанд вилоят ҳокимлигида етакчи мутахассис бўлиб ишлайдиган ва ўзини Равшан деб таништирган мулозимга кўра, вилоятда “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг очиқлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси” тажриба сифатида қўлланилмоқда.

Суҳбатдошга кўра, май ойида бошланган ва ноябргача давом этадиган бу тажриба самараси аллақачон сезила бошлаган.

Бу қонун лойиҳасига кўра, жамоатчилик давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида яхши хабардор бўлиши керак.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси раиси Светлана Ортиқова Озодлик билан суҳбатда бу қонун лойиҳасини тажрибадан ўтказаëтган Бухоро ва Самарақанд вилоят ҳокимлиги ва депутатлар фаолиятидан қониқиш билдирди.

Суҳбатдошга кўра, қонун лойиҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли ҳукумат қарорлари тўғрисидаги ахборотдан аҳолининг янада кенг фойдаланишини таъминлаш кўзда тутилган:

- Бу қонун лойиҳаси фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан турли соҳаларда доимий жамоатчилик назорати олиб борилиши давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда ўзига хос аҳамиятга эга. Шуни айтиш жоизки, Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида биринчилар қатори ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу эса юртимизда демократик ислоҳотлар жадаллашаётганидан даракдир, - деди Светлана Ортиқова Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси раиси Светлана Ортиқова Озодлик билан суҳбат чоғида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун жамиятда фикрлар хилма-хиллигини, сўз ва сайлов эркинлигини кенгайтиришга хизмат қилади", дея таъкидлади

Ошкоралик борасида чет эл намунаси ?

Давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофлик институтига дастлаб Швецияда 1766 йилда “Нашрлар эркинлиги тўғрисида”ги қонун билан асос
солинган.

Финляндияда 1951 йили “Оммавий ҳужжатлар очиқлиги тўғрисида”ги, Данияда эса 1970 йили “Маъмурий ҳужжатлардан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинган.

Япониянинг “Маъмурий органлар фаолиятига тааллуқли бўлган маълумотларни чоп этиш тўғрисида” 2001 йил қабул қилинган қонунда муайян ҳудудда яшовчи шахс ушбу ҳудуддаги давлат бошқарувига оид бўлган ахборотни тегишли маъмурий бошқарув органи раҳбаридан талаб қилишга ҳақли экани қатъий белгилаб қўйилган.

Ўзбекистонда ошкоралик "ўтмишда бўлган"

Ўзбекистоннинг яқин тарихида, яъни 1985 йилдан 1991 йилгача бўлган даврда Совет Иттифоқи раҳбари Михаил Горбачев илгари сурган ошкоралик сиëсати амал қилган.

Айнан мана шу даврда Ўзбекистонда фуқаровий жамият фаоллиги ошгани ва журналистиканинг ривожлангани кузатилган.

Айнан ўша пайтда журналист Набижон Боқий ДХҚ архивларидан ўзбек зиëлиларининг репрессия қилинганига оид ҳужжатлардан нусха олишга муваффақ бўлган эди.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан бери энг кам шаффоф бўлган ва эркин сўз чекланган мамлакатлар рўйхатида собит қолмоқда.
XS
SM
MD
LG