Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:49

Покистон шимоли-ғарбида аёлларнинг бозорда ёлғиз савдо қилиши тақиқланди


Покистон шимоли-ғарбидаги вилоятда қабила оқсоқоллари ва дўкон соҳиблари аёлларнинг бозорда ёлғиз савдо қилишини тақиқлади.

Озодлик радиоси мухбирига кўра, Ҳайбар Пахтурхва вилоятининг Карак туманидаги маҳаллий уламолар дўкон соҳибларига ёнида эркак қариндоши бўлмаган ёлғиз аёлларнинг дўкон ёки бозорда савдо қилишига рухсат бермасликка ундаган.

Уламолар бозорда эркаксиз аёлларнинг ёлғиз бўлиши “Рамазон ойида эркакларнинг рўзасини бузади” деган фикрда.

Ушбу тақиқ Рамазон ойи тугаганидан кейин бекор қилиниши номаълум.

Карак тумани полицияси зобити Аттиқулла Вазир полиция ходимлари аёлларга нисбатан тақиқни амалга жорий этишда иштирок этиш ниятида эмаслигини айтган.
XS
SM
MD
LG