Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:38

Доғистонда раввин отиб кетилди


Россия жанубида жойлашган Доғистон Республикасида номаълум қуролли шахс раввинни отиб кетгани оқибатида у оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Доғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 40 яшар Артур Исаков пайшанба куни Дербент шаҳридаги ўз уйи олдида машинадан тушаётган пайтда отиб кетилган.

Ҳужум оқибатида раввин кўкрагидан яраланган.

Номаълум қуролли шахс воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳужум юзасидан қидирув-текширув олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG