Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:39

Мисрдаги тўқнашувларда юзга яқин одам ҳалок бўлган


Мисрда мамлакатнинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ва мухолифлари ўртасидаги тўқнашувларда юзга яқин одам ҳалок бўлган, мингдан зиёд одам жароҳатланган.

Мурсий тарафдорлари талафотлар сони бундан-да кўп бўлиши мумкинлигини айтмоқда, лекин буни расман тасдиқлаш имконсиз.

Мисрда намойишлар жума кунги номоз ортидан бошланиб кетди ва тун бўйи давом этди. Улар Мурсийнинг ҳокимиятдан ағдарилгани ноқонунуний бўлди демоқда ва унинг президентликка тикланишини талаб қилмоқда.

Бир кун аввал эса Миср Армияси генерали Абдул Фаттох Сиси одамларни кўчага чиқишга ва ҳарбийлар томонидан президентнинг четлатилишига халқ қўлловини намойиш этишга даъват қилганди.
XS
SM
MD
LG