Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:33

Покистонда портлашлардан 53 одам нобуд бўлди


Покистонда содир этилган иккита портлашдан камида 53 киши ҳалок бўлди.

Мамлакат шимолий –ғарбидаги Парачинор шаҳридаги аҳоли гавжум бозорда иккита машина портлаган.

Портлашлардан 180дан зиёд одам яраланди. Ҳужумга масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олгани йўқ.

Покистоннинг Афғонистонга яқин ушбу минтақасида шиа мазҳабидаги мусулмонлар кўпчиликни ташкил қилади.

Сўнгги пайтларда Покистонда сунний ва шиалар ўртасида зиддият кучайгани кузатилади.
XS
SM
MD
LG