Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:50

ВКонтакте ижтимоий тармоғи Эдвард Сноуденга иш таклиф қилди


Россия Миграция хизмати Эдвард Сноуденга берган ҳужжат нусхаси.
Россия Миграция хизмати Эдвард Сноуденга берган ҳужжат нусхаси.
Постсовет ҳудудида кенг тарқалган ВКонтакте ижтимоий тармоғи АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуденга иш таклиф қилди.

РБК Daily нашри хабарига кўра, буни ширкат Бош директори Павел Дуров эълон қилган.

Таклифни Сноуденнинг қандай қабул қилгани ҳозирча маълум эмас.

Таҳлилчилар фикрича, Эдвард Сноуденни ишга олиш орқали ВКонтакте ижтимоий тармоғи хориж бозорида ишлашда муаммоларга дуч келиши мумкин.

Қўшма Штатлар Сноуденни мамлакат махсус хизматларининг электрон кузатув дастурларига оид махфий маълумотларни ошкор қилганликда айблаб, унинг экстрадициясини талаб қилмоқда.

23 июндан бери Москванинг Шереметьево аэропорти транзит ҳудудда яшаб келган Сноуденга 1 август куни Россия ҳукумати бир йиллик бошпана берди.
XS
SM
MD
LG