Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2024, Тошкент вақти: 17:01

Россия ва АҚШ Сурия бўйича тинчлик анжумани ўтказишга келишиб олди


Россия ТИ вазири Сергей Лавров (ч) ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Вашингтон, 2013 йил 9 август.
Россия ТИ вазири Сергей Лавров (ч) ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Вашингтон, 2013 йил 9 август.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан Женева шаҳрида имкон қадар тез фурсатда Сурия бўйича тинчлик анжумани ўтказишга келишиб олганини айтди.

Лавров буни жума куни Вашингтонда Жон Керри билан музокарадан кейин эълон қилди.

Россия Ташқи ишлар вазири Женева анжумани уюштириш бўйича Жон Керри билан август ойида яна учрашишга келишиб олинганини билдирди.

АҚШ Давлат котиби Россия ва Қўшма Штатлар Суриядаги фуқаролик уруши, АҚШнинг ракета ҳужумида мудофаа тизими борасида муваффақиятга эришиш, Афғонистон ҳамда Эрон ва Шимолий Кореянинг ядровий дастурлари бўйича айри қарашларни бартараф қилиш йўлларини топиши кераклигини қўшимча қилди.

Лавров ва Керри ўртасидаги жума кунги учрашув Вашингтон билан Москва ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган пайтга тўғри келди.

Шу ҳафта бошида АҚШ Президенти Барак Обама Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувни бекор қилган эди.
XS
SM
MD
LG