Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:06

Афғонистонда НАТОнинг уч аскари ҳалок бўлди


Афғонистон шарқида уюштирилган ҳужумда НАТО етакчилигидаги халқаро кучларнинг уч аскари нобуд бўлди.

НАТО ўз ҳарбийлари якшанба куни ҳалок бўлганини маълум қилди.

Бироқ ҳужум қаерда амалга оширилгани ва ўлганлар қайси давлат ҳарбийлари экани ошкор қилинмади.

Бу Афғонистондаги НАТО кучлари август ойида кўрган илк талафотдир.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар таркибида 100 минг ҳарбий бор. Улардан 68 мингини АҚШ аскарлари ташкил этади.

2014 йил охиригача Афғонистондан НАТОнинг барча жанговор кучларини олиб чиқиш режаланган.
XS
SM
MD
LG