Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:23

“UZ доменида сиёсий ва порносайт очиш мумкин эмас”


2011 йил ноябрида Қашқадарёга сафар қилган чоғида Президент Каримов Интернет аҳамиятини ёшларга уқтирган эди.
2011 йил ноябрида Қашқадарёга сафар қилган чоғида Президент Каримов Интернет аҳамиятини ёшларга уқтирган эди.

Шу кунда Ўзбекистонда 10 миллион 89 минг киши Интернетдан фойдаланмоқда. Демак, ҳар уч ўзбекистонликдан бири виртуал тармоқдан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Озодликка 13 август куни Тошкентда иш бошлаган миллий UZ домени фестивали мутасаддилари айтиб берди.

13 август куни иш бошлаган UZ-2013 фестивали ҳақида Озодликка гапирган Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш маркази UZINFOCOM мулозими Ғайратхўжа Саидалиев аҳолининг кенг қатламлари орасида интернет тармоқларини тарғиб қилиш тадбирнинг асосий вазифаси эканлигини таъкидлади.

Озодлик билан суҳбатда Ғайратхўжа Саидалиев Ўзбекистоннинг миллий домен ҳудудида рўйхатга олувчи 13 та ташкилот борлиги ва уларнинг 7 таси республикадаги Компютерлаш марказларида жойлашганини айтди.

Суҳбатдошга кўра UZ домени ҳудудида 16 600 домен ном рўйхатга олинган. Айни пайтда UZ домени ҳудудида рўйхатга олувчилар сони ошмоқда, деб таъкидлади UZINFOCOM мулозими.

Тошкентда 13 августдан 23 сентябрга қадар ўтадиган UZ домени фестивалининг асосий нигоҳи асосан ëшлар сегментига қаратилган, дейди UZ домени мансуб бўлган InfoCOM ташкилоти етакчи мутахассиси Владислав Дехин Озодлик билан суҳбатда:

- Ушбу форум икки йилда бир марта ўтказилади. Унда фақат UZ доменидаги сайтлар иштирок эта олади, холос. Сайтларни интернет технологиялари, санъат, маданият, давлат бошқаруви ва бошқа соҳалардаги мутахассислардан иборат танлов ҳайъати баҳолайди, деди Владислав Дехин Озодлик билан суҳбатда.

Суҳбатдошга кўра, жорий йил биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 10 миллион 89 минг кишини ташкил этган. "Уларнинг аксариëти ëшлардир", деди мулозим.

Айни пайтда ўзбекистонлик ëшлар UZ доменидаги сайтлардан кўра, Россиянинг RU доменидаги сайтларга кўпроқ кираётгани кузатилади.

Масалан, ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг виртуал оламдаги энг оммабоп ижтимоий тармоғи саналган “Одноклассники” сайтига кунига бир миллионга яқин ўзбекистонлик киради.

Айни пайтда ўзбек мулозимлари “Одноклассники” ижтимоий тармоғи ўзбек ёшларининг маънавий тарбиясига жуда катта зарар келтиряпти, деган ҳавотирларини саслантирмоқда.

"UZ доменида контентлар фильтрланади"

18 йиллик тарихга эга UZ домени мансуб бўлган InfoCOM ташкилоти етакчи мутахассиси 27 яшар Владислав Дехин Озодлик билан суҳбатда. “Одноклассники” ижтимоий тармоғига ружу қўйган ўзбек ëшлари эътоборини қозониш учун маънавий юксак мазмундаги интернет контентлари ишлаб чиқилаётганига эътибор қаратди.

- Албатта, ўзбек миллий домени ўзбек менталитетини ҳисобга олади ва Ўзбекистон қонунлари асосида ишлайди. Бошқа доменлардан фарқи шуки, масалан, UZ доменида порно сайт очиш мумкин эмас. Умуман, Ўзбекистон сиëсати ва қонунларига қарши ҳар қандай контент UZ доменида жойлаштирилиши мумкин эмас.Бундай контентлар махсус фильтр ва дастурлар ëрдамида аниқланиб бартараф қилинади, деди InfoCOM ташкилоти етакчи мутахассиси Озодлик билан суҳбатда.

Суҳбатдошга кўра, порнодан ташқари сиëсат ҳақида ëзадиган мустақил интернет сайтлари UZ доменида йўқ. "Ташқи доменларда бўлса ҳам, улар Ўзбекистонда блокировка қилинади", деди суҳбатдош.

Ўзбекистон “Интернет душмани” мақомида собит

Ўзбекистон ҳукумати Чегара билмас мухбирлар ташкилоти эълон қилиб келадиган "Интернет душманлари" рўйхатидаги ўрнини йиллардан бери сақлаб келмоқда.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг постсовет ҳудудларидаги матбуот ва Интернет эркинлиги аҳволини муттасил кузатиб келаëтган мутахассислари Ўзбекистон ҳукуматининг Интернет устидан назоратни янада кучайтирганганидан ташвиш билдириб келишади.

Мустақил тадқиқотчига кўра, Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқаролари Интернетда нималар қилаëтгани, қайси сайтларда, қайси мавзуларда баҳс юритаëтганини янада яқиндан, янада синчковлик билан кузатишга ўтганини тасдиқловчи қатор далиллар бор.

"Интернет душманлари" рўйхатида Ўзбекистон, Беларус, Хитой, Куба, Шимолий Корея, Туркманистон ва Вьетнам каби давлатлар билан ëнма ëн туради
XS
SM
MD
LG