Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:14

Tashkent Palace Hotel Жанубий Корея ширкати бошқарувига ўтади


Ўзбекистон пойтахтидаги кўп йиллик тарихга эга бўлган Tashkent Palace Hotel меҳмонхонаси Жанубий Корея ширкати бошқарувига берилади.

1 июл куни ёпилган меҳмонхонада ҳозир олиб борилаётган таъмирлаш ишлари 30 сентябргача давом этиши ва 1 октябрдан меҳмонхона ишга тушиши режаланган.

Podrobno.uz янгиликлар агентлиги хабарига кўра, Жанубий Кореянинг Hotel Lotte Co., Ltd ширкати, “Tashkent Palace New” масъулияти чекланган жамият ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият банки билан Tashkent Palace Hotel ни 10 йилга Жанубий Корея ширкати бошқарувига бериш тўғрисида шартнома имзолаган.

Ушбу лойиҳани амалга оширишда Жанубий Корея ширкати уч йил давомида даромад, мулк ва ер солиқларидан озод қилинган.

Tashkent Palace Hotel ни дунё андозалари даражасига кўтариш учун Жанубий Корея ширкати Ўзбекистонга олиб кирадиган товарлар, ускуналар, эҳтиёт қисмлари ва меҳмонхонани қайта жиҳозлаш ва эксплуатация қилиш учун керак бўлган эҳтиёт қисмлар, реконструкция материаллари учун бож тўловидан озод қилинган.
XS
SM
MD
LG