Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:35

Туркманистон президенти ҳукмрон партия раислигидан воз кечмоқчи


Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов кўп партиявий тизимни рағбатлантириш учун ҳукмрон партия раҳбари лавозимидан истеъфога чиқаётганини айтди.

Партиянинг шанба кунги қурултойида сўзлаган Бердимуҳаммедов кўп партиявий тизимда мамлакат раҳбари партия аъзоси бўлмаслиги кераклигини урғулади.

Собиқ президент Сапармурод Ниёзов вафот этганидан кейин Бердимуҳаммедов 2006 йилда президент ва Демократик партия раиси лавозимини эгаллаган.

Совет Иттифоқи коммунистик партиясининг Туркманистон бўлими ҳисобланган Демократик партия йигирма йил давомида Республикадаги ягона партия бўлиб келди.

Ўтган йил қабул қилинган янги қонун “Саноатчилар ва тадбиркорлар” деб номланган сиёсий партияни тузишга рухсат берди.

Ҳозир Туркманистон Демократик партиясининг 190 минг “Саноатчилар ва тадбиркорлар” партиясининг икки минг аъзоси бор.

Декабр ойида ўтказиладиган парламент сайловида икки партия номзодлари ўртасида кураш бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG