Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:11

Ҳэйгел: Обама Пентагондан Сурияда ҳарбий амалиёт ўтказишга тайёр бўлишни сўради


АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳэйгел.
АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳэйгел.
АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳэйгел Сурияга Америка қўшинларини киритиш ҳақида қарор қабул қилинса, уни бажариш учун айрим флот кучлари шай ҳолатга келтираётгани ва бошқа тайёргарлик ишлари амалга оширилаётганини маълум қилди.

Ҳэйгелга кўра, президент Барак Обама Пентагондан Сурияда ҳарбий амалиётлар ўтказишга тайёр бўлишни сўраган.

Ҳэйгел АҚШ қўшинларининг жойлашиши ва ҳаракати тўғрисида бошқа маълумот бермади.

Чак Ҳэйгел АҚШ шу ҳафта бошида тинч аҳолидан юзлаб одам ўлгани иддао қилинаётган ҳужумда Сурия ҳукумати кимёвий қуроллардан фойдаланганини аниқлаш устида иш олиб бораётганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG