Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:50

АҚШ президенти Сурия масаласида маслаҳатлашув ўтказмоқда


Оқ Уй АҚШ Президенти Барак Обама Сурия бўйича қандай қарор қабул қилишни муҳокама этиш учун шанба куни миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари билан учрашишини билдирди. Ушбу йиғилиш чоршанба куни Сурия пойтахти Дамашқ яқинида амалга оширилган ҳужумда ҳукумат қўшинлари заҳарли газ қўллагани хабар қилинганидан кейин бўлиб ўтмоқда.


Оқ Уй АҚШ Президенти Барак Обама Сурия бўйича қандай қарор қабул қилишни муҳокама этиш учун шанба куни миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари билан учрашишини билдирди. Ушбу йиғилиш чоршанба куни Сурия пойтахти Дамашқ яқинида амалга оширилган ҳужумда ҳукумат қўшинлари заҳарли газ қўллагани хабар қилинганидан кейин бўлиб ўтмоқда.


Оқ Уй эълон қилган баёнотда Вашингтон Сурияга нисбатан “ҳар қандай чора кўриши мумкинлиги” билдирилган.

Оқ Уй расмийсига кўра, президент Обама разведка хизматларига “Сурия ҳукумати кучлари кимёвий қуроллардан фойдаланганини аниқлаш” тўғрисида кўрсатма берган.

Жума куни CNN телевидениесига интервью берган Обама агар иддаолар ҳақиқат бўлса, “вазият Америка эътиборини жалб қилиши”ни айтган.

Сурия мухолифати манбаларига кўра, ҳужумдан 500 дан 1300 нафаргача одам нобуд бўлган.

Дамашқда Сурия ҳукумати бу иддаоларни рад қилди. Шанба куни Сурия телевидениеси исёнчи гуруҳларни пойтахт яқинидаги Жобар минтақасида кимёвий қуроллардан фойдаланганликда айблади.

Кимёвий қуроллар ишлатилгани иддао қилинган жойда БМТ инспекторлари текширув ўтказишига рухсат олиш борасида Сурия ҳукуматига босим ўтказиш учун БМТнинг қуролсизланиш бўйича мутасадиси Ангела Кейн шанба куни эрталаб Дамашққа борди.

Ундан олдин БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия ҳукумати ва исёнчиларни воқеани ўрганишда БМТ инспекторлари билан ҳамкорлик қилишга чақирган эди.

Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус БМТ экспертлари “зудлик билан текширув ўтказиши учун уларга рухсат берилиши кераклиги”ни таъкидлади.

- Биздаги ҳамма маълумотлар Сурияда, Дамашқ яқинида кимёвий қуроллар ёрдамида қирғин содир этилгани ва унинг ортида Башар Ал-Ассад режими турганига ишора қилмоқда, дея баён қилди Франция Ташқи ишлар вазири.

Буюк Британия иддао қилинган кимёвий қуроллар ҳужуми учун Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимига содиқ кучлар масъул эканига ишонишини билдирди.

АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳэйгел Сурияга Америка қўшинларини киритиш ҳақида қарор қабул қилинса, уни бажариш учун айрим флот кучлари шай ҳолатга келтираётгани ва бошқа тайёргарлик ишлари амалга оширилаётганини маълум қилди.

Ҳэйгелга кўра, президент Барак Обама Пентагондан Сурияда ҳарбий амалиётлар ўтказишга тайёр бўлиб туришни сўраган.

Ҳэйгел АҚШ қўшинларининг жойлашиши ва ҳаракати тўғрисида бошқа маълумот бермади.
XS
SM
MD
LG