Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:24

АҚШ ва Британия раҳбарлари Сурия масаласини муҳокама қилди


АҚШ Президенти Б.Обама (ч) ва Британия Бош вазири Д.Камерон.
АҚШ Президенти Б.Обама (ч) ва Британия Бош вазири Д.Камерон.
АҚШ Президенти Барак Обама ва Британия Бош вазири Дэвид Камерон Сурия ҳукумати кучлари кимёвий қуроллардан фойдалангани оқибатида юзлаб одам нобуд бўлгани ҳақидаги иддаолар хусусида “чуқур ташвиш” билдириб, воқеага жавоб чораси кўрилиши мумкинлигини маълум қилди.

Президент Обама шанба куни миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари билан учрашди ва Британия Бош вазири билан телефон орқали сўзлашди.

Британия эълон қилган баёнотда Обама ва Камерон 21 август кунги ҳужумда Сурия кучлари кимёвий қуроллардан фойдалангани “равшан бўлиб бораётганидан жиддий ташвишда экани” билдирилган.

Сурия ҳукумати мамлакат ҳарбийлари кимёвий қуроллардан фойдалангани ҳақидаги иддаоларни рад қилиб, воқеа учун исёнчи гуруҳларни айблади.

Чегара билмас шифокорлар гуруҳи Дамашқ яқинидаги касалхонада 355 одам вафот этгани ва 3600 беморда ҳужум билан боғлиқ “нейротоксик” аломатлар кузатилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG