Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:12

Ҳиндистонда журналист қизни зўрлаганликда гумонланган шахслар ушланди


Ҳиндистон полицияси Мумбай шаҳрида аёл фотожурналистни зўрлаганликда гумон қилинган беш нафар шахс қўлга олинганини билдирди.

Жиноятга алоқадорликда гумонланган тўрт шахс Мумбай шаҳрида, бешинчиси 25 август куни пойтахт Деҳлида ҳибсга олинди.

Улар ташландиқ бинода 22 ёшли фотожурналист қизни боғлаб қўйиб, бир неча марта зўрлаганлик ва унинг йигит ҳамкасбини калтаклаганликда гумон қилинмоқда.

Жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган қизнинг аҳволи барқарор экани айтилаяпти.

Айбдор деб топилса, улар 20 йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Ушбу воқеа Ҳиндистонда яна аёллар хавфсизлиги борасидаги қизғин баҳсларга сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG