Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:39

Сурия ва БМТ кимёвий қуроллар қўлланилгани иддаоси бўйича текширув ўтказишга келишди


Сурия ҳукумати ва БМТ ўтган ҳафта пойтахт Дамашқ яқинида уюштирилган ҳужумда кимёвий қуроллардан фойдаланилгани ҳақидаги иддаолар бўйича БМТ зудлик билан текширув ўтказишига келишиб олди.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотга кўра, келишув якшанба куни Дамашқда Сурия ҳукумати ва БМТнинг қуролсизланиш бўйича мутасаддиси Ангела Кейн ўртасида эришилган.

Вазирлик келишув “дарҳол кучга киргани” ва Суриядаги БМТ экспертларига текширув ўтказишга рухсат берилганини билдирди.

БМТ эълон қилган баёнотда текширув ишлари душанба куни бошланиши кутилаётгани маълум қилинган.

Мухолифат фаоллари Сурия ҳукумати кучлари 21 август куни исёнчи гуруҳлар назоратидаги ҳудудга кимёвий қуроллар билан ҳужум уюштиргани натижасида юзлаб одам нобуд бўлганини иддао қилган.

Шанба куни АҚШ Президенти Барак Обама ва Британия Бош вазири Дэвид Камерон Сурия ҳукумати кучлари кимёвий қуроллардан фойдаланган бўлса, унга “жиддий жавоб” бўлиши кераклигини айтган.
XS
SM
MD
LG