Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:28

АЭХА Эроннинг ядровий дастурига оид янги ҳисобот чиқарди


Эроннинг Натанз ядровий объектидаги уранни бойитувчи центрифугалар.
Эроннинг Натанз ядровий объектидаги уранни бойитувчи центрифугалар.
Атом энергияси халқаро агентлигининг (АЭХА) янги ҳисоботида Эрон тахминан 1000 дона уранни бойитувчи замонавий центрифуга ўрнатгани ва синовдан ўтказаётгани билдирилган.

Ҳисоботда ишлаб чиқаришнинг бир қисмини реакторлар учун ёнилғи тайёрлашга йўналтиргани сабабли сўнгги уч ой давомида Эроннинг ўртача бойитилган уран заҳираси озгина кўпайгани қайд этилган.

Бу Ҳасан Руҳоний Эроннинг янги президенти этиб сайланганидан бери Атом энергияси халқаро агентлиги Теҳроннинг ядровий дастури ҳақида эълон қилган биринчи ҳисоботдир.

Ҳужжатда келтирилган маълумотлар Ҳасан Руҳоний 3 август куни Эрон президенти вазифасини бажаришга киришганидан олдинги даврни ўз ичига олган.
XS
SM
MD
LG