Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:56

Сурия ва сув тошқини ҳафта мавзуси бўлди


Ўтган ҳафта дунё ҳамжамиятининг асосий диққат эътибори Сурияга қаратилди.АҚШ етакчилигидаги бир қатор давлатларнинг Сурияга қарши ҳарбий ҳужум эҳтимоли кучайиб бораётир. ЮНЕСКО эса Суриядаги уруш давомида "Ислом маданиятининг энг ажойиб обидалари" вайрон этилиб, таланаётгани ҳақида бонг урди.

Ўтган ҳафтада, шубҳасиз, жаҳон ҳамжамиятининг диққат маркази Сурияга қаратилди. Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяҳу қўшни Суриядаги қуролли можаро билан боғлиқ эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланиш мақсадида “Темир қубба” аксил ракета мудофаа тизими жанговар ҳолатга келтирилганини маълум қилди.

Исроил ҳукумати заҳирадаги аскарларни чекланган миқдорда сафарбар қилиш тўғрисида буйруқ ҳам берган. Айни пайтда, бутун мамлакат бўйлаб оддий исроилликлар противогаз қидириб, дўконлар олдида катта навбатлар пайдо бўлгани кузатилмоқда.


Хабарларга кўра, авж олиб бораётган можаро вазиятида АҚШнинг иттифоқчиси ҳисобланган Исроил Сурия кучлари ёҳуди Сурия режими иттифоқчиси бўлган Ҳизбуллоҳ гуруҳи тарафидан ҳужумга учраши мумкин.


ЮНЕСКО эса Сурияда икки ярим йилдан бери давом этаётган зўравонликлардан нафақат маҳаллий аҳоли, балки минг йиллик тарихий обидалар ҳам зарар кўрганини, тарихий обидалар талончилар томонидан таланаётганини билдирди.


Белорусда эса ўтган ҳафтада гўзаллик танлови гўзаллари БелАЗ автомобил заводида дунёдаги энг катта ҳисобланадиган юк машинаси олдида суратга тушдилар.


Туркияда ҳарбийлар Анқарадаги ғалабанинг 91 йиллигини ҳарбий парад билан нишонладилар. Ҳарбийлар тантанали равишда Мустафо Камол Отатурк портретини олиб ўтмоқда.


Украинанинг Қрим ярим оролидаги Севастопол шаҳрида яшовчи рус тилида сўзлашувчи аҳоли портга кириб келган НАТО таркибидаги Герм ания, Британия ва Туркия ҳарбий кемаларига қарши намойиш ўтказмоқда.


Ўтган ҳафта Узоқ Шарқ ва Осиёнинг бир қатор мамлакатларида сув тошқини содир бўлди. Россиянинг Хабаровск шаҳридаги Красная речканинг ўзанидан чиқиши оқибатида бир қатор жойларни сув босди.


Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги Цяньтан дарёси сув тошқинидан қочаётган одамлар.
XS
SM
MD
LG