Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:00

Тошкентда Мустақиллик тантаналари бўлиб ўтди


Тошкентнинг Алишер Навоий боғида Ўзбекистон мустақиллиги байрамига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз маърузасида мамлакат мустақилликка эришганидан 22 йил ўтиб улкан ютуқларга эришганини таъкидлади.

Ўта оғир ижтимоий муаммолар гирдобиода қолган, ўзини ўзини боқишга қурби етмаган Ўзбекистон изчил ривожланаётган суверен, мустақил давлатга айланди, деди Каримов.

Ислом Каримов Ўзбекистонни 23 йилдан буён бошқариб келади. Халқаро ташкилотлар ҳисоботларида Ўзбекистонда Каримовнинг авторитар бошқаруви остида инсон ҳуқуқлари қўпол бузиб келинаётгани айтилади.

Айни пайтда Тошкентда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Мамлакат мустақиллигининг 22 йиллиги байрами тантаналарини ўтказиш вақтида Тошкент метросининг “Миллий боғ” ва “Бунёдкор” бекатлари вақтинча ёпилди.
XS
SM
MD
LG