Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:58

Samsung илк "ақлли" соатни тақдим қилди


Samsung ширкати смартуотч русумидаги қўл соатни тақдим қилди. Samsung ширкатига кўра, Galaxy Gear деб номланган “ақлли” соат эгаларига қатор қулайликлар яратиши мумкин.

Жумладан, телефон қўнғироқлари ва СМС хабарларини соат дисплейида ўқиш, телефонни чўнтакдан олмасдан соат ёрдамида қўнғироқ қилиш имконини беради. Бундан ташқари смартуотч ёрдамида расмга олиш ҳам мумкин.

Samsung ўзининг илк смартуотч соатини Берлиндаги савдо кўргазмасида чоршанба куни тақдим қилди.

Galaxy gear шу ой охирида 299 доллардан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Яқин ҳафталар ичида Samsung ширкатининг асосий рақиби ҳисобланган Apple компаниясининг ҳам шунга ўхшаш соатни очиқлаши кутилаётган эди.

Samsung илк "ақлли" соатни тақдим қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:44 0:00
XS
SM
MD
LG