Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:43

ЖЧ2014: Ўзбекистон-Иордания: 1:1


Келаси йил Бразилияда бўладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун курашаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси иорданиялик рақибларига қарши дастлабки плей-офф ўйинида дуранг ўйнади.

Иорданияда бўлиб ўтган ўйинда 1:1 натижа қайд этилди. Учрашувнинг биринчи бўлимининг 30-дақиқасида иорданияликлар ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб Ўзбекистон жамоаси сардори Сервер Жепаров ҳисобни тенглаштирди.

Ўзбекистон ва Иордания жамоалари ўртасидаги навбатдаги учрашув 10 сентябр куни Ўзбекистоннинг Пахтакор сатдионида бўлади.

Ҳар икки учрашув натижаси бўйича ғолиб чиққан жамоа Бразилияга йўлланмани қўлга киритиш учун плей-офф босқич беллашувларида Жанубий Америка саралаш баҳсларида 5-ўринни эгаллаган жамоани ҳам енгиши керак бўлади.
XS
SM
MD
LG